Италияда коронавирус юқтириб олганлар сони 100 мингдан ошди
(last modified Tue, 31 Mar 2020 08:21:11 GMT )
март 31, 2020 13:21 Asia/Tashkent
  • Италияда коронавирус юқтириб олганлар сони 100 мингдан ошди

Италияда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сонини 100 минг нафардан ошгани айтилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Италия давлати  мамлакатда коронавирусга чалинган фуқаролар сонини 101 минг 739 нафарга етганини эълон этди.

Италия давлати шунингдек бир сутка ичида мамлакатда 812 нафарни бу вирусдан ўлгани ва қурбонлар сонини  11 минг 591 кишига етганини қўшимча қилди.

Италия давлати АҚШдан кейин дунёда энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилган мамлакат ҳисобланади.

Айни пайтда Италияда коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган.

10 март куни Италия Бош вазири Жозеп Конте  мамлакатда коронавирус ҳолатларини кўпайгани ортидан  60 миллион италияликларни карантинга олиш қарорига келди.

 

Ёрлиқ