АҚШ Аляскада иккита россиялик қирувчи самолётларни пайқаганини иддао қилди
(last modified Sat, 11 Apr 2020 06:19:11 GMT )
апрел 11, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • АҚШ Аляскада иккита россиялик қирувчи самолётларни пайқаганини иддао қилди

Шимол қутбида Москва ва Вашингтоннинг қарамақаршилиги давомида, АҚШ армияси Аляскадаги ўз ҳудудлари осмонида Россиянинг иккита самолётини пайқалганини иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, пайшанба куни  Норад номли АҚШ шимоли ҳаво ҳудудлари мудофаа қўмондонлиги, АҚШнинг ЭФ-22 русумли қирувчи самолётлари ёқилғи ташувчи КС-135 самолёти ва Овакс жосуслик самолётлари билан биргаликда Аляска штати яқинида Россиянинг Илюшин- 38 номли иккита қирувчи самолётини пайқалганини маълум этди.

АҚШ шимоли ҳаво ҳудудлари мудофаа қўмондонлиги  Россиянинг ушбу иккита қирувчи самолётлари АҚШ ва Канада ҳаво ҳудудларига кирмай,  минтақани тарк этган, аммо  АҚШнинг Аляска штатида ҳаво ҳудуларига яқинлашган,  шу сабабдан бу қўмондонлик аксиламал кўрсатган.

Россия масъуллари бир неча маротаба  АҚШ ва унинг иддаоларини рад этиб, россиялик қирувчи самолётлари Халқаро қонунлар ҳудудларига патрул ҳаракатларини ижро этиб, барча қонунларга риоя қилмоқда деб эълон қилиб келмоқда.