Путин коронавирусга қарши курашда Россия мудофаа бюджетидан фойдаланишга дастур берди
(last modified Tue, 14 Apr 2020 08:19:11 GMT )
апрел 14, 2020 13:19 Asia/Tashkent
  • Путин коронавирусга қарши курашда Россия мудофаа бюджетидан фойдаланишга дастур берди

Россия президенти чиқарган дастурида, коронавирусга қарши кураш учун мудофаа бюджетидан фойдаланишни таъкидлаб, лозим бўлганида армия ҳам жалб этилади деб қўшимча қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин  мамлакат соғлиқни сақлаш вазиятини кўриб  чиқиш йиғилишда  коронавирусга қарши курашда мудофаа бюджетидан фойдаланишга дастур бериб,   келаси кунлардаги вазиятдан аниқ кузатувга эҳтиёж сезмоқдамиз, шу сабабдан давлат  коронавиурсга қарши кураш учун  лозим фаолиятларнинг кундалик ҳисобот беришлари лозим деб қўшимча қилди.

Путин ўз сўзларида  ишларни кечиктириш мумкин эмас ва ишларда камчиликлар мавжуд бўлганда менимча бу жинояткорлик ва масъулиятсизликдир деб изоҳлади.

Ўтган бир ҳафта ичида Россияда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини кескин ошиши билан Москвада карантин вазияти жорий этилди ва аҳоли ҳам шаҳар ҳокимиятидан интернет орқали рухсат олмасдан  уй -манзилидан чиқиш ҳуқуқига эга эмас.

Эслатиб ўтамиз ҳозиргача Россияда 18 минг 328 нафар коронавирусни юқтириб олган ва улардан  148 нафари вафот этган.

Икки кундан бери дунё миқёсида  энг кўп коронавирус ҳолатлари Россияда қайд этилган.

 

Ёрлиқ