Хитой коронавирус қурбонлари сонига аниқлик киритди
(last modified Fri, 17 Apr 2020 11:16:52 GMT )
апрел 17, 2020 16:16 Asia/Tashkent
  • Хитой коронавирус қурбонлари сонига аниқлик киритди

Хитойнинг Ухань шаҳри ҳукумати коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритди. Маълумотларга кўра, қурбонлар сони 1290 кишига кўпайиб, 4 минг 600 кишидан ошди.

Бугун Хитой масъуллари Ухандаги коронавирус қурбонлари сонига аниқлик киритиб, вафот этганлар сони 1290 кишига кўп бўлиб чиққанни маълум этдилар.

Олдин бутун Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 3 минг869 нафарга етганини эълон этганди.

Шу билан Хитойда коронавиурсдан вафот этганлар сони 4 минг 632 нафарга етди.

Қайта ҳисоблаш ишлари эпидемиянинг дастлабки босқичида Ухан тиббиёт муассасалари беморлар оқимини эплай олмай, тегишли идораларга ўз вақтида ҳисобот бера олмагани сабаб амалга оширилган. Хусусан, дастлабки статистикага коронавирус инфекцияси оқибатида уй шароитида вафот этиш бўйича айрим ҳолатлар киритилмаган.

 

Ёрлиқ