Россия: БИ БИ СИга қарши кураш олиб боришни истаймиз
Россия ТИВ-и Британиянинг БИ БИ СИ номли телеканалига қарши қонун доирасида чоралар кўриб чиқш ва уни жаримага тортиш зарурлигини таъкидлади.
ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова Британиянинг ҳатти- ҳаракати ва ҳисоботларини танқид қилар экан, бу телеканал Россияга нисбатан салбий қарашлари туфайли жаримага тортилиши зарур дея айтди.
Мария Захарова шунингдек, Россиядан ва бу мамлакат хусусидаги БИ БИ СИ телеканалида тайёрланадиган ҳисоботларининг барчаси, ҳодисаларга нисбатан салбий ва ғаразли қарашларининг натижасидир деб изоҳлади.
Россия ТИВ наттоғи, Британиянинг ОАВ қоидаларини тайёрлашдаги муассасасини БИ БИ СИни қонун доирасида жарима қилиш масаласини кўриб чиқишини таклиф қилган.
Захарова шунингдек, Россиянинг коронавирусга қарши кураш учун саъй ҳаракатларини БИ БИ СИ телеканали томонидан аксича ва ё салбий қилиб кўрсатишга уринаётганини маълум этган.