АҚШ ҳарбийлари орасида коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i51986-АҚШ_ҳарбийлари_орасида_коронавирусга_чалинганлар_сони_тобора_ошиб_бормоқда
АҚШ қуролли кучлари орасида коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 минг 100 нафардан ошди.
(last modified 2026-04-12T05:46:07+00:00 )
май 02, 2020 08:24 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбийлари орасида коронавирусга чалинганлар сони тобора ошиб бормоқда

АҚШ қуролли кучлари орасида коронавирусга мубтало бўлганлар сони 7 минг 100 нафардан ошди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон кечанги хабарида айни пайтда бу вазирлик ва қуролли кучлар орасида бу вирусга чалинганлар сонини 7 минг 145га етгани ва улардан 27 нафарини вафот қилганини маълум этди.

Мазкур хабарга асосан,  эндиликда АҚШ қуролли кучлари персоналларидан 248 нафари касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда коронавирусга мубтало бўлиш ҳолатлари кескин ошиб бормоқда ва сўнгги маълуотларга асосан ҳозиргача АҚШда 1 миллион 131 минг коронавирус юқтириб олганлардан 65 минг 776 нафар вафот этган.