Трамп: коронавирус пандемияси Перл Харбор ва 11 сентярбь ҳодисаларидан ҳам ёмонроқдир
(last modified Thu, 07 May 2020 07:00:05 GMT )
май 07, 2020 12:00 Asia/Tashkent
  • Трамп: коронавирус пандемияси Перл Харбор ва 11 сентярбь ҳодисаларидан ҳам ёмонроқдир

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемиясини АҚШ учун Перл Харбор портига қарши ҳужум ҳамда 2001 чи йилнинг 11 сентябрида Нью-йоркдаги эгизак биноларга қарши терактдан ҳам хавфли ва ёмонроқ эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг кечанги хабарига кўра, Донаьлд Трамп Оқ уйдаги матбуот конференция чоғида  бизлар мамлакатимизга қарши уюштирилган энг ёмон ҳужумларни бошдан кечирдик, аммо  бу ҳужум яъне коронавирус ҳозиргача биз учрамаган энг ёмон ҳужум ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Трамп ўз сўзларида  бу ҳужум Перл Харбор портига қарши ҳужумдан ҳам ва Нью-йордаги эгизак биноларга қилинган ҳужумдан ҳам ёмонроқ эканлигини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, 1941 чи йилда иккинчи жаҳон уруши чоғида Япония армияси  Гавая оролидаги АҚШ денгиз кучларининг Перл Харбор базасига ҳужум қилганди ва бу ҳужум   АҚШ армиясини иккинчи жаҳон урушида аралашиши ва киришига сабаб бўлди.

Шунингдек 2001 чи йилнинг 11 сентябрда Нью-йорк шаҳридаги Жаҳон савдо маркази бўлган эгизак биноларга қарши уюштирилган террорчилик ҳужумдла 3 минг нафар АҚШликлар қурбон бўлганди. Нью-йоркдаги эгизак биноларга қарши ҳужум эса АҚШ давлатини Афғонистон ва Ироққа  ҳужум қилиши ва икки даҳа давомида бу мамлакатларни ишғол этишига сабаб бўлди.

Сўнгги маълумотларга кўра АҚШда ҳозиргача 1 миллион 263 минг нафар коронавирус юқтириб олган ва  улардан 74 минг 809 нафари вафот этган. Трамп давлати  коронавиурсга қарши курашда пассив амал қилгани сабаб кўп танқидларга учрамоқда.

 

Ёрлиқ