АҚШ ТИВ-и бош инспектори ўз лавозимидан четлаштирилди
Дональд Трамп АҚШ давлат департаменти бош инспекторини ишдан олди.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп ТИВ-да мамлакат ташқи ишлар вазири Майк Помпео хусусида ўранишлар ва тадқиқотларни бошлаган давлат департаменти бош инспектори Стив Линикни ўз лавозимидан четлаштирди.
АҚШ ТИВ-и ҳам Стив Линикни ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.
АҚШ намояндалар мажлиси ташқи ишлар қўмитаси раиси Элиот Ангел ҳам Стив Линик ТИВ раҳбари Майк помпео борасида ўраганишларни бошлаганди ва кўп эҳтимоллар билан у айни шу сабабдан ишдан бўшатилган деб таъкидлади.
Хабар шундай бир ҳолда тарқатилганки, олдинроқ АҚШ ОАВ-и, Трамп мамлакат ТИВ раҳбари Помпеодан сенат сайловида қатнашиши учун ташқи ишлар вазирлиги лавозимидан истеъфо беришини сўраганини фош этишганди.
Трампни ҳукумат устига келганидан кейин АҚШ вазирликлари ва Ой уйнинг турли лавозимларидан четлаштирилган масъуллар сони мамлакат тарихида мислсиз эканлиги айтилади.