Пентагон Хитой билан эҳтимолий урушда мағлуб бўлишдан хавотирга тушган
АҚШ Мудофаа вазирлигидаги айрим манбалари, Тинч океанидаги мамлакатнинг сўнгги ҳарбий машқлари Хитой билан эҳтимолий урушда уни қаттиқ мағлуб бўлиши эҳтимоли борлигини кўрсатмоқда деб хабар қилишмоқда.
Кеча Британиянинг Таймз газетаси ўз сайтидаги хабарида, Пентагондаги айрим манбалар АҚШ давлати Тинч океанида Хитой билан эҳтимолий урушда мағлуб бўлиши ва Тайванни ҳимоя қилишда кучсиз қолиши ҳамда Гуамдаги АҚШ ҳарбий базасини эндиликда ҳам хавф хатарга дуч келгани тўғрисида огоҳлантирди.
АҚШ Мудофаа вазириги манбалари,Таймз газетаси билан суҳбатда Пентагон томонидан тахмин қилинган 2030 чи йилдаги Хитой армиясининг қудрати ошиб уша пайтда ҳам сув ости кемалар, авиаташувчи кемалар ва янги ҳарбий кемаларга эга бўлиши ва АҚШ ҳарбий қарамақаршиликда Хитойдан анча ортда қолади деб қўшимча қилди.
Сўнгги ойларда коронавирус пандемиясини ошиши билан турли соҳаларда АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликлар авж олган.
Аммо Трамп ҳардоим Хитойни коронавиурс тафсилотлари хусусида дунёни хабардор қилишда пассив амл қилиш ва маълумотларни махфийлаштиришда айбламоқда.
Трамп шунингдек қасос олиш учун Хитойга АҚШга экспорт этадиган 1 триллион долларлик маҳсулотларига қўшимча солиқ жорий этиш билан таҳдид қилган.
Хитой эса Трампнинг барча айбловларини рад этиб, аксича Вашинтонга Боенг русумли самолётини сотиб олишни тўхтатиш билан таҳдид қилган.