май 19, 2020 16:17 Asia/Tashkent
  • Москвада Қуддус  кунига бағишланган йиллик йиғилиши бўлиб ўтди

" Қудус, босқинчиликни бартараф этилиишга қадар муқовимат" мавзуси остида Москва шаҳридаги исломий мамлакатлар элчилари, Россиянинг сиёсий ва диний таниқли шахсиялари ва сиёсатчилари иштирокида видеоконференция орқали йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,  Халқаро Қуддус кунига бағишланган ихтисослашган йиғилишида Фаластин, Эрон ва Сурия элчилари, Қуддусни озод қилиш учун Ерусалим маркази раиси ва таниқли сиёсати Сергей Бабурин  Россия мусулмонлари муфтийси ва Осиё бўлими бўйича диний идораси раиси Нафиқуллоҳ Аширов сионистик режим чангалидан Фаластинни озод қилишнинг ягона йўлини қаршилик ва муқовамат эканлигини таъкидладилар.

Қуддус йиллик йиғилиши қатнашувчилари  " Аср муомаласи" шармандалик лойиҳасини  мағлубиятга учраган ҳамда ижро этилиши номумкин бўлган лойиҳа эканлигига тўхталиб,  Фаластин раҳбарлари фаластинилкларга тегишлидир ва Аср муомаласи каби асоссиз лойиҳалар фақат қоғозда  бўлиб сионистлар ва АҚШ режими ўзининг хом хаёлида қолади деб аниқлик киритдилар.

 

Ёрлиқ