Россияда янги бомбардимончи учоқлар қурилиши бошланди
Россия давлат ахборот агентлиги мамлакатда узоқ масофага учадиган ва радардан қочиш имкониятига эга янги бомбардимончи учоқларни қурила бошланганини хабар қилди.
Кеча ТАСС ахборот агентлиги Россия мудофаа саноати комплексининг икки масъуллари сўзларига таяниб, " узоқ масофага учадиган комплекс" дастури асосида стратегик бомбардимончи учоқларнинг илк намунасини қурила бошлангани ва янги бомбардимончи самолётни ишлаб чиқаришда Россиянинг самолёт қурувчи корхоналардан бири зиммасида бўлганини эълон қилди.
Ўз номларини фош бўлишини истамаган россиялик масъуллар 6 чи авлод ҳарбий самолётларини қурилиши 2021 чи йилда якунлангани маълум этганлар.
ТАСС ахборот агентлиги шунингдек, 2019 чи йилда Россия Мудофа вазири ўринбасари Алексей Криворучко Россияда радардан қочиш қдуратига эга янги авлоддаги бомбардимончи самолётларни қурилиши лойиҳаси тасдиқланган ва Туполев компаниясига топширилган деб эълон қилганди.
Россия эндиликда ядровий қурол ташиш потенсиалига эга Ту-160 русумли бомбардимончи самолётга эгадир, аммо бу самолёт радардан қочиш қудратига эга эмас.