Россия: АҚШнинг Грузиядаги биологик лабораториясини текшириш зарур
(last modified Wed, 27 May 2020 11:22:45 GMT )
май 27, 2020 16:22 Asia/Tashkent
  • Россия: АҚШнинг Грузиядаги биологик лабораториясини текшириш зарур

Россия ТИВ-и россиялик экспертлар томонидан АҚШнинг Грузиядаги биологик лабораториясини текшириш зарурлигини сўради.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги  чиқарган баёниясида,  АҚШнинг Грузиядаги " Р. Логар" биологик лабораторияси фаолияти  хусусидаги кўп масалаар айтилаётганига тўхталиб, бу марказдаги биологик фаолиятлар Россиянинг хавотирига сабаб бўлган деб қўшимча қилди.

Баёнотда келтирилишча,  мазкур лаборатория Пентагон томонидан қурилган ва   АҚШ ундан хатарли юқумли касалликларни ўрганиб чиқиш мақсадида фойдаланмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёниясида шунингдек  ҳозирга қадар Россия экспертларини " Р. Лугар" марказини текширишига лозим имконият муҳаё этилмаган ва Грузия томони ҳам   ўтган йилда Россиянинг бу марказни текширишга асосланган таклифига жавоб қайтармаган, аммо Москва Тблисининг расмий жавобини кутиб турган деб аниқлик киритди.

Россия Мудофаа вазирлиги жорий йилнинг апрель ойида ҳам  Пентагон Россия чегаралари яяинида ва Грузия ҳудудида  биологик лабораторияларни йўлга қўйган , бу лаборатоиря  Россия ва Пекин учун жиддий таҳдид ҳисобланади деб фош қилганди.

  •