Венесуэлла давлати яна бир бор Эронга миннатдорчилик билдирди
Венесуэлла президенти бу мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш корхоналарини қайта тиклаг учун Эрон томонидан бензин юборилганин олқишлаб Теҳрон даватига яна бир марта миннатдорчилигини билдирди.
Венесуэлла президенти Николас Мадуро ўз сўзларида яна бир бор шижоатлари, ҳамжиҳатлиги ва ёрдамлари туфайли Эрон давлати ва халқига миннатдорчилигимни изҳор этаман деб айтди.
Венесуэлла миллий телевидениясининг хабар қилишича, Мадуро давлат аъзолари билан ўтказган йиғилишида нефтни қайта ишлаш корхоналаримиз учун лозим маҳсулотлар еткзилмоқда деб айтди.
У ўз сўзларида АҚШнинг зўравонликка асосланган давлати ҳамда венесуэллаликларга зид бўлган, террорчилик ва бегоналарга қарам бўлган мухолифат гуруҳи бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида, Венесуэллада бензин ишлаб чиқариш учун лозим кимиёвий маҳсулотларни импорт этилиши ҳамда кемлариз йўлига тўсиқ бўлишга уринмоқда деб эслатиб ўтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам давлат делегацияси билан учрашувида эронлик нефт танкерларини Венесуэллага йўл олганига ишора этиб, АҚШнинг Эрон тижоратига зарба бериши ва аралашиши бирор бир қонунга тўғри келмайди деб таъкидлади.
Сўнгги хабарга кўра, бугун Эрон томонидан юборилган 4 -чи нефт танкери ҳам Венесуэлла соҳилидаги махсус иқтисодий зоннага етиб борди.
Эслатиб ўтамиз Эрон ўтган кунларда Венесуэллада юзага келган бензин тақчилиги муаммоларини бартараф этилишига ёрдам етказиш мақсадида бу мамлакатга 5 та нефт танкерларини жўнатганди.