Помпео Халқаро жиноят судига таҳдид қилди
АҚШ ТИВ-и раҳбари сионистик режимни ҳимоя қилиш позициясида, Вашингтон давлати Халқаро жиноят судига АҚШ ва сионистик режи устидан ўрганишлар ўтказишига рухсат бермайди деб таъкидлади.
Яҳунюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Майк Помпео " Американ Интепрайз" муассасаси билан суҳбатида, АҚШ келаси кунларда Исроил режими хусусида Халқаро жиноят судининнг ўрганишларини орқага чекиниши учун айрим чоралар кўриши эҳтимолини истисно қилмади.
Помпео шунингдек, 1988 чи йилда Халқаро жиноят судини ташкил қилиш битимида АҚШ ва сионистик режимнинг аъзо бўлишига ишора қилиб, ушбу судни ташкил қилишдан мақсад АҚШга ўхшаган давлатлар эмас балки исёнкор давлатларни жазолашдир деб иддао қилди.
Халқаро жиноят суди прокуратураси бир ой олдин ҳам Фаластинни мустақил бир давлат эканлигини таъкидлаб, Халқаро суд Исроил режимининг уруш жиноятлари масаласида ўрганишлар ўткажиш салоҳиятига эгадир деб қўшимча қилди.
Аммо сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШни Халқаро жиноят суд прокурорлари ва аъзоларига нисбатан санкция қўллашга даъват этди.