июн 11, 2020 11:58 Asia/Tashkent
  • Дания ТИВ-и Ол Сауд элчисини Эрондаги сепаратист ва террорчи гуруҳчаларни ҳимоя қилгани учун чақиртирди

Дания Ташқи ишлар вазирлиги Копенгагендаги Саудия Арадбистони режими элчисини Эрондаги террорчи ва сепаратист гуруҳчани молиявий қўллаб- қувватлагани учун чақиртирганини эълон этди.

Дания ТИВ-и Саудия Арабистони элчисини Эрон жанубидаги баъзи сепаратистик ва террорчи гуруҳчаларни молиявий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлагани учун чақиртирди ва Ол Сауд режими расмийларига ўз норозилик нотасини йўллади.

Кеча Дания ТИВ-и Копенгагендаги Арабистон режими элчисини  Ал-Аҳвозия террорчи гуруҳчаси раҳбарини Эронда терактлар уюштиришга тарғиб этгани ва Риёд давлатини бу террорчиларни молиявий қўллаб -қувватлаётгани учун чақиртирганини маълум этди.

Дания ТИВ-и шунингдек  Копенгаген давлати ҳеч қандай ҳолатда бундай ҳаракатларини қабул қилмайди ва Риёздаги Дания элчиси ҳам бир неча маротаба  билвосита  Копенгаген мурожаатини Саудия Арабистони масъулларига етказган деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда Дания полицияси ҳам  Эрон ичкарисида терактлар уюштириш ва Ол сауд режими жосуслик ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишда айбланаётган 3 нафарга нисбатан очилган  жиноий делоларини кўриб чиқаётганини маълум этди.

Канадада яшайдиган ва Ал-Аҳвозия террорчи гуруҳчаси аъзолари бўлган бу шахслар  2012-2018 чи йиллар ичида  Ол Сауд режими жосуслик ташкилотлари фойдасига жосуслик қилган.

 

 

Ёрлиқ