Афғонистон пойтахтидаги масжидда бомба портлади
июн 12, 2020 18:53 Asia/Tashkent
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги масжидда портлаш оқибатида камида тўрт номозхон ҳалок бўлди.
Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи Ториқ Арианнинг сўзларига кўра, портлаш бугун, яъни жума куни тушдан кейин Кобулдаги Шершоҳ Саврий масжидида рўй берган ва ибодат қилувчилардан 4 нафари, жумладан масжид имом-хатиби мавлавий Азизуллоҳ ҳалок бӯлган.
Портлашда яна бир неча киши жароҳатланган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ёки шахс ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.
Ёрлиқ