Сеул давлати Пхеньян ҳарбий фаолиятлари устидан назоратни кучайтирди
Шимолий Кореяни ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилгани ортидан, Сеул давлати Пхеньян ҳарбий фаолиятлари устидан назоратни янада кучайтиргани айтилади.
Бугун Юнҳоп ахборот агентлиги ўз номини фош бўлишини истамаган ҳарбий манба сўзларига таяниб, Шимолий Кореяни жануибй қўшнисини ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид этгани ортидан Сеул давлати армияси Пхеньян ҳарбий фаолиятарини аниқлаш ва уни назорат қилишни янада кучайтирган деб қўшимча қилди.
Шу ҳол билан бирга Жанубий Корея армияси қўшма штаби тарқатган баёниясида, Шимолий қўшнисида бирон бир ғайриоддий ҳарбий ҳааркталарини мушоҳада этмаганини маълум этди.
4 кун олдин Жанубий Корея армияси мамлакат шарқ соҳилларида янги ракета отувчи системаларини синовдан ҳамда ҳарбий машқлар ўтказгани ҳақида хабар берганди.
Ўтган кунларда Шимолий Корея ҳам жанубий қўшнисини чегара минтақлаарда Пхеньянга қарши таблиғот брошюраларни тарқаташни тўхтатмаганида Шимолий Кореядаги Сеул билан алоқлар бўйича идорасини ёпиши тўғрисида огоҳлантриганди.
Шимолий Корея раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон ҳам бугун тарқатган баёниясида, Kaye Sung чегара шаҳридаги Жанубий Корея билан маданий идора фаолиятини бутунлай тўхтатилганини хабар қилди.