БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссари АҚШдаги ирқий камситишлар тўғрисида афсусланиш билдирди
БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссари АҚШда систематик ирқий камситишларни давом этишидан афсусланиш билдирди.
БМТ инсон ҳуқуқлари олий комиссари Michelle Bachelet инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида, АҚШда систематик ирқий камситишларни давом этиши ҳамда бу мамлакатда полицияни тинч мақсаддаги намойишларни бостиришда кучдан фойдаланаётганидан афсусланиш билдириб, АҚШдаги ирқий озчиликларга қарши полициянинг зўровонликларини олдини олиш ҳамда суд ва полиция системасини ислоҳ қилиш учун илмий чоралар кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.
БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашидаги АҚШ вакили Эндрю Бермерг инсон ҳуқуқлари заминасидаги ўз мамлакатида камчиликлар ва муаммоларни тан олиб, Вашингтон барча камчиликлар жумладан ирқий камситишларни олдини олишга ҳаракат қилади деб иддао қилди.
Олдинроқ Африканинг 54 мамлакатлари БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашини, АҚШдаги ирқчилик ва бу мамлакатдаги қоратанлиларга нисбатан зўровонлик ҳаракатларни кўриб чиқишга чақирганди.