Жон Болтон томонидан махфий маълумотларни ошкор этилиши, Трампни қаттиқ ғазаблантирмоқда
АҚШ президенти ўзининг собий миллий хавфсизлик маслаҳатчиси томонидан кўп маълумотларни фош этилаётган китобини чоп этилишидан қаттиқ ғазаба келиб, ақлдан озган Болтон махфий маълумотларни тарқатиши учун катта товон тўлаши тўғри келади деб айтди.
Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасидаги мурожаатида мен охир -оқибат мувафаққиятсизликка учраган сиёсий маслаҳатчи Стив Шмит билан ақлдан озган Жон Болтонни АҚШн қўллаб- қувватлаш вазифасини бажармаган нафратли одам сифатида билишига рози бўлдим ҳамда уни бошқа ҳеч қачон ҳукуматга яқинлаштирмаслик қарорига келдим деб ёзди
Трамп ўз сўзларида мен ўзим қайтариб олган ва яна бир фурсат берган Жон Болтон яна қонунни қаттиқ бузди , у бундай ишлари учун катта товон тўлаши лозим. Бундай вазият қайта таркорланмаслиги керак деб қўшимча қилди.
Нашр этилиши кутилаётган Жон Болтоннинг китоби, " Украина гит" жанжалли лойиҳаси шунингдек Оқ уйни бошқа мамлакатлар билан махфий алоқалар тафсилотларини фош этмоқда.
Оқ уйнинг Болтони китобини нашр бўлишини олдини олиш учун барча саъй- ҳаракатлари билан бир пайтда, АҚШнинг маҳаллий судяси Ройс Ломбарт Болштон китобини чоп этилишига рухсат берди.