19 йил ичида Афғонистондаги энг ҳалокатли ҳафта: 291 ҳарбийлар ўлдирилди
(last modified Mon, 22 Jun 2020 09:32:28 GMT )
июн 22, 2020 14:32 Asia/Tashkent
  • 19 йил ичида Афғонистондаги энг ҳалокатли ҳафта: 291 ҳарбийлар ўлдирилди

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши, ўтган ҳафтани афғон ҳарбийлари учун 19 йил давомидаги энг ҳалокатли ҳафта бўлганига тўхталиб, ўтган 7 кун ичида Толибон ҳужумларида 291 нафар афғонистонлик ҳарбийларни қурбон бўлганини тасдиқлади.

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши наттоғи Жовид Файсал ўз сўзларида,  Толибон гуруҳи ўтган ҳафта ичида  Афғонистоннинг 32 вилоятида 422 марта ҳужумлар уюштиришди ва бу ҳужумларда 291 нафар давлат ҳарбийлари ҳалок бўлиб 550 нафари жароҳат олди деб қўшимча қилди.

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши наттоғи,  Толибон гуруҳининг зўроовнликлари ва  ҳужумларни камайтиришга рияо қилмаётгани ва уруш майдонида уларнинг амалини сўзларидан фарқ қилаётгани таъкидлади.

Кеча ҳам Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши  фақат ўтган бир ҳафта ичида Толибон томонидан 42 нафар тинч аҳолини қатл этилшганини маълум этганди.

Айтиш жоиздирки,   АҚШ ва Толибон ўртасидаги келишувга асосан бу гуруҳ афғонлараро музокараларни бошланиши учун,  зўровонликлар ва тўқнашувларни камайтириши лозим эди, аммо ўтган ҳафталар ичида Толибго гуруҳи Афғонистоннинг турли вилоятларига қарши ҳужумларни янада кучайтирди.

  

Ёрлиқ