ЖССТ коронавирусга мубтало бўлганлар сонини ошиши тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Mon, 22 Jun 2020 10:21:25 GMT )
июн 22, 2020 15:21 Asia/Tashkent
  • ЖССТ коронавирусга мубтало бўлганлар сонини ошиши тўғрисида огоҳлантирди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сонини кескин ошиши тўғрисида огоҳлантирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун ЖССТ дунёдаги коронавирус вазияти хусусидаги ҳисоботида,  ўтган бир сутка ичида, дунёда коронавирусга 183 минг нафарни мубтало бўлиши рекорд даражани кўрсатиб, ҳар икки сонияда 2 нафарни касалланишидан далолат бермоқда деб эълон қилди.

ЖССТ эълонига кўра,  ўтган 24 соат ичида  бутун жаҳон 183 минг нафар коронавирус юқтириб олган.

Жонс Ҳопкинз университетига кўра, ҳозирга қадар, АҚШ дунёда коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда бўлиб, бу мамлакатда 2 миллион 356 минг нафар коронавирусга чалиниб, 122 минг киши вафот этган.

ЖССТ шунингдек,  ҳозиргача дунёда 9 миллион нафардан ортиқ инсонлар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 470 минг нафари жароҳат олган.

Ёрлиқ