Хайко Маас : Германия ва АҚШ муносабатларидаги кескинликлар давом этмоқда
(last modified Mon, 29 Jun 2020 10:23:40 GMT )
июн 29, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Хайко Маас : Германия ва АҚШ муносабатларидаги кескинликлар давом этмоқда

Германия ТИВ раҳбари АҚШнинг ҳозирги президенти Оқ уйни тарк этишидан кейин ҳам Берлин ва Вашингтон ўртасидаги кескинликларни камайиши даргумон деб айтди

Кеча Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас мамлакатдаги расмий  ахборот агентлигига берган интервьюсида,  АҚШда ўтказилиши кутилаётган 2020 чи йилги президентлик сайловларида,  Трампни иккинчи марта ғалаба қозонмаганида ҳам Берлин ва Вашингон муносаатларидаги кескинликлар ҳал этилмайди деб изоҳлади.

Германия ТИВ раҳбари ўз сўзларида,  АҚШ президенти " Норт Стрим 2" газ қувурлари лойиҳаси сабаб Атлантик океанининг икки томонид ўртасидаги алоқаларни мураккаблашишига замин яратаган деб қўшимча қилди.

Дональд Трамп  2017 чи йили Оқ уйга кириши билан бир неча марта Германияни танқид қилганди.

Трамп давлати   ҳарбий бюджетини ошириши учун Берлин давлатига нисбатан босимларини кучайтирган.

АҚШ президенти шунингдек  " Норд Стрим 2" лойиҳаси мавзуси Германияни Россияга қарам бўлганликда айблади.

 

Ёрлиқ