Россия денгиз кемаси гипертовуш ракеталари билан жиҳозлантирилади
(last modified Tue, 07 Jul 2020 08:44:49 GMT )
июл 07, 2020 13:44 Asia/Tashkent
  • Россия денгиз кемаси гипертовуш ракеталари билан жиҳозлантирилади

Россия шимолий флотга тегишли ҳарбий катерини 16-та "Зиркон" гипертовуш ракетаси билан жиҳозлантириш ҳақида хабар берди.

"Болгарин Милитари" вебсайтининг берган хабарига кўра, Россия мудофаа вазирлиги Адмирал Касатонов ҳарбий катери июл ойидан бошлаб ушбу ракеталар билан жиҳозланиб денгиз флотида қайта хизмат қилишни бошлайди,-деб эълон қилди.

Бу хабар шундан далолат берадиким, ҳозиргача дунёнинг ҳеч қайси бир мамлакати ривожланган гипертовуш ракеталари билан ўз кемасини жиҳозлантиришга муваффақ бўлгани йўқ. 

Россия денгиз кучларининг етакчи қомондонининг айтишича,  Россиянинг шимолий флотидаги кемаси тез орада бундай ривожланган уруш воситаси билан жиҳозланишининг фақатгина бир қисмидир. 

Россия президенти Владимир Путин бир неча вақт олдин душман мамлакатларининг гипертовуш ракеталари билан қарши кураш олиб бориш учун Россиянинг катта қутратга эга эканлиги ҳақида хабар берганди. 

Россия бундан олдин қирувчи самолётларнинг бешинчи авлоди, жангол системаси билан жиҳозланган ва гипертовуш мақсадларни аниқлаш қобилиятига эга уч ўлчамли янги радар систмеаини яратгани ҳақида хабар берган эди. 

Россия расмийлари доим Америка ва Вашингтон иттифоқчиларининг шимолдаги сайъ-ҳаракати ва амалиётлари ҳақида огоҳлантириш берган.  

Ёрлиқ