Бразилия президенти коронавирусга чалинди
Бразилия президенти коронавирус билан зарарлангани ҳақида хабар берди.
Эрон телеради компанияси тарқатган хабарга кўра, Бразилия президенти (Jair Bolsonaro) Жаир Больсонаро сешанба куни коронавирусга мубтало бўлганини тасдиқлаш зимнида, даволанаётганини эълон қилди.
Бразилия ҳозирги кунда коронавирусни юқтирганлар ҳамда ушбу вирусдан ҳалок бўлганлар сони бўйича Америкадан кейин иккинчи поғонани эгалламоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Бразилия шифохоналари имкониятларнинг камчилиги нуқтаи назаридан катта мушкулотлар билан юзмаюз бўлган ва янги беморларни қабул қилиш шароитига эга эмаслар.
Бразилияда коронавируснинг кенг тарақалишининг асосий сабабларидан бири мамлакат президентининг муносабати ва ёндошувидан келиб чиққан. Болсанаро ҳозиргача бир неча марта ушбу сироят этадиган беморликни "кичик шамоллаш" деб тавсиф этди ва гигиена-санитария чора-тадбирлари, шу жумладан карантин ва ижтимоий масофани жорий этишга мухолифат қилди.
Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлигининг эълон қилган маълумотларига кўра, ҳозиргача ушбу мамлакатда коронавирус билан гирифтор бўоганларнинг сони 643 минг 539 нафарга етган ва улардан 66 минг 93 киши ҳалок бўлишган.