Эрдўғоннинг Истанбул "Авлиё София" ибодатхонасини масжидга айлантириш ҳақидаги изҳороти
(last modified Sat, 11 Jul 2020 07:26:45 GMT )
июл 11, 2020 12:26 Asia/Tashkent
  • Эрдўғоннинг Истанбул

Туркия президенти Истанбулдаги "Авлиё София" музейини масжидга айлантиришни дунё аҳли учун мусулмонларнинг паёми ва тарихий сайъ-ҳаракатдир,-деб тавсиф этди.

Эрон телерадио компанияси тарқатган хабарга кўра, Ражаб Тайиб Эрдўғон жума куни кечаси сўзлаган нутқида, Истанбулдаги "Авлиё София" ибодатхонасини масжидга айлантириш фармонини содир этганидан кейин сўзлаган нутқида, бу сайъ-ҳаракатни ҳимоят қилиш зимнида, бу музейни масдга айлантириш учун керакли чора-тадбирлар амалга оширган деб айтди.

Туркия президенти "Авлиё София" масжидининг эшиклари мусалмон бўлмаган меҳмонлар учун ҳам очиқ эканига ишора этиб, бу масжид жорий ойнинг 24-чи кунида очилади ва Туркия олий суди чиқарган қарорига барчалар ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишини сўрайман,-деб қўшимча қилди. 

Эрдўғон "Авлиё София" музейини масжидга айлантиришни ички масала деб билиб, ушбу масалага хорижий дахоатлар қабул қилинмайди,-деб таъкидлади. 

Туркия олий суди пайшанба куни "Авлиё София" музей экани ҳақида Вазирлар маҳкамаси ҳайатининг 1934 йил чиқарган қарорини бекор қилиб, масжидга айлантирди. Бу ҳукм Америка, Франция БМТ-нинг ЮНЕСКО ташкилоти ва Юноннинг ортодокслар раҳбарининг мухолифатига юзмаюз бўлди.