Арманистон кучлари Қаробоғнинг (Tovuz) Товуз минтақасига ҳужум қилди
(last modified Tue, 14 Jul 2020 12:52:52 GMT )
июл 14, 2020 17:52 Asia/Tashkent
  • Арманистон кучлари Қаробоғнинг (Tovuz) Товуз минтақасига ҳужум қилди

Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Арманистон ҳарбий кучлари артиллерия ва ҳарбий оғир тажҳизотлардан фойдаланиб, Товуз шаҳрининг бир қатор қишлоқларини нишонга олишди,-деб эълон қилди.

Эрон телерадио компаниясиниг тарқаган хабарига кўра, Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Араманистон кучлари бугун эрталаб бу ҳужумни амалга ширишдиким, бирон бир талафот бергани йўқ деб қўшимча қилди. 

Воқиф Даргоҳли кеча Қарабоғнинг Товус минтақасида Арманистон ва Озарбойжон ҳарбийлари ўртасида ўтган кки кунлик тўқнашувлар оқибатида Озарбойжон республикасининг 4 нафар ҳарбийлари ҳалок бўлди ва бир неча нафар эса ярадор бўлишди,-деб эълон қилган эди.

Даргоҳли Озарбойжон республикаси армия кучлари ҳам Арманистон ҳарбий позицияларига ҳужум қилиди ва ушбу ўужум натижасида Арманистон ҳарбийларининг бир неча нафари ҳалок бўлишди ва уларнинг тажҳизотларига ҳам катта зарар етказилди,-деб қўшимча қилди. 

Қарабоғ минтақаси учун Араманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги тўқнашувлар 1988 йилда бошланди ва 1991 йилда эса ҳарбий тўқнашувларга айланди. Натижада Қарабоғ минтақаси унга қўшни бўлган еттита шаҳар Арманистон кучлари назоратига ўтди. 

1994 йил май ойидан бошлаб икки томон ўртасида оташкесим эълон қилинган, аммо ушбу муноқашаларни бартараф этиш учун Европа ҳамкорлиги ва хавфсизлик ташкилотининг Минск гуруҳи олиб бораётган воситачилиги ҳозиргача ҳеч қандай натижа бергани йўқ.

Ёрлиқ