Америкада бўҳрон: Америкада коронавирус қурбонлари 140 минг нафардан ошди
Америкада коронавирус қурбонлари сони 140 минг нафардан ҳам ошди.
Америка ОАВ чоршанба куни ушбу мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг сони 3 миллион 616 минг 747 нафарга етган ва улардан 140 минг 140 нафари ҳалок бўлишган,-деб эълон қилди.
Америка ҳозирги кунда коронавирусни юқтирганлар сони ва ушбу вирусдан ўлганлар сони бўйича дунёда бириничи ўринда туради.
Шу билан бирга АҚШ-нинг Ковид-19 касаллиги туфайли вафот этганлар сони бўйича етакчилик қилиши бу мамлакатнинг турли шаҳарларида мурдаларни дафн этишда катта муаммо тўғдирмоқда ва АҚШ расмийларни оммавий қабрлар яратишга ундамоқда.
Америка давлати, айниқса ушбу мамлакатнинг президенти Дональд Трамп Америкада коронавирус пандемиясининг кенг тарқалишига масъулиятсизлик зоҳир этиши сабабли жиддий танқид қилинмоқда.