Гуттереш: Коронавирус дунёда тенгсизликни ошкор этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i53544
БМТ бош котиби қаҳонда тиббий ва иқтисодий тенгсизликларни танқид қилиб коронавирус бу адолатсизликларни ошкор этди, деб айтди.
(last modified 2020-07-20T07:04:46+00:00 )
июл 19, 2020 11:24 Asia/Tashkent
  • Гуттереш: Коронавирус дунёда тенгсизликни ошкор этди

БМТ бош котиби қаҳонда тиббий ва иқтисодий тенгсизликларни танқид қилиб коронавирус бу адолатсизликларни ошкор этди, деб айтди.

Ирна ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ бош котиби Антонио Гуттереш шанба куни дунёдаги тенгсизликларни охирга етказишни баён этиш зимнида коронавирус пандемияси билан бу тенгсизликлар ошкор бўлди, деб айтди. 

Гуттереш дунёдаги иқтисодий тенгсиз тизимга ишора этиб дунёнинг энг бой 26 кишиси дунё аҳолисининг жамига тенг даражада бойликка эга эканликларини коронавирус пандемияси тарқалиши билан ошкор бўлди,-деб қўшимча қилди.

Дуё бўйлаб коронавирус тарқалиши замонидан бошлаб БМТ Бош котиби дунёнинг тиббий ва озиқ-овқат ресурсларидан фойдаланишдаги тенгсизликни бир неча бор танқид қилиб ривожланган давлатларни қашоқ ва ривожланаётган мамлакатларга ёрдам беришга чақирди.

Шанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Гуттереш коронавирус ваксинасини бутун дунёдаги одамларга етказиш учун уни ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган давлатларни чақирди.