Помпео яна "Норд Стрим-2" лойиҳаси иштирокчиларига таҳдид қилди
(last modified Mon, 20 Jul 2020 07:04:02 GMT )
июл 20, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Помпео яна

Америка ташқи ишлар вазири якшанба куни яна бир бор Германияга Россия газини етказиб бериш қувур линияси лойиҳаси иштирокчиларига санкция жорий этамиз,-деб таҳдид солди.

Жавон ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Майк Помпео Твиттер саҳифасида шундай ёзди: ""Норд Стрим-2" лойиҳасида ҳамкорлик қиладиган ширкатлар уларга қарши Катса  қонуни (санкциялар орқали Американинг душманларга қарши курашиш) қуллаилади".

"Норд Стрим-2" лойиҳаси Россия ва Европанинг консортсиуми томонидан Европага газ экспортини ошириш мақсадида амалга оширилаётган бир пайтда, АҚШ унинг амалга оширирилишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

Германия молия вазири Олаф Шулц АҚШ-нинг "Норд Стрим-2" қувур линияси лойиҳасига алоқадор компанияларга қаши таҳдидлар ва санкциялар Европа ва Германиянинг ички ишларига аралашиш деб билди.

"Норд Стрим-2" лойиҳаси газ линияси лойҳаси Россия ва Германия ўртасидаги Болтиқ денгизи орқали йилига 55 миллиард кубометр газ етказиш қобилиятига эга икки йўналишда амалга оширилмоқда.  

Ёрлиқ