Помпео яна "Норд Стрим-2" лойиҳаси иштирокчиларига таҳдид қилди
Америка ташқи ишлар вазири якшанба куни яна бир бор Германияга Россия газини етказиб бериш қувур линияси лойиҳаси иштирокчиларига санкция жорий этамиз,-деб таҳдид солди.
Жавон ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Майк Помпео Твиттер саҳифасида шундай ёзди: ""Норд Стрим-2" лойиҳасида ҳамкорлик қиладиган ширкатлар уларга қарши Катса қонуни (санкциялар орқали Американинг душманларга қарши курашиш) қуллаилади".
"Норд Стрим-2" лойиҳаси Россия ва Европанинг консортсиуми томонидан Европага газ экспортини ошириш мақсадида амалга оширилаётган бир пайтда, АҚШ унинг амалга оширирилишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
Германия молия вазири Олаф Шулц АҚШ-нинг "Норд Стрим-2" қувур линияси лойиҳасига алоқадор компанияларга қаши таҳдидлар ва санкциялар Европа ва Германиянинг ички ишларига аралашиш деб билди.
"Норд Стрим-2" лойиҳаси газ линияси лойҳаси Россия ва Германия ўртасидаги Болтиқ денгизи орқали йилига 55 миллиард кубометр газ етказиш қобилиятига эга икки йўналишда амалга оширилмоқда.