Жанубий Корея биринчи ҳарбий сунъий юлдошини фазога чиқарди
Минтақада Американинг низо келтириб чиқаришлари ва Корея ярим оролида кескинликларнинг кучайиши билан бирга Жанубий Корея бугун Американинг Флоридасидан ўзиниг биринчи ҳарбий сунъий юлдошини фазога чиқарди.
Юнайтед Пресс хабарига кзра, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги мамлакатнинг биринчи ҳарбий сунъий йўлдошини бугун Американинг Кип Канаварал ҳаво базасидан фазога чиқарилди,-деб эълон қилди.
(ANASIS-2) деб номланган Жанубий Кореянинг алоқа сунъий йўлдоши бўлишига қарамай бу ҳарбий лойиҳа ҳисобланади ва у ҳақида кўп маълумот берилгани йўқ. Бу ҳарбий сунъий юлдоши Корея ярим оролидаги ҳарбий ҳаракатларни текшириши назарга олинган.
Фазога Жанубий Кореянинг ҳарбий сунъий йўлдошини чиқариш шундай бир шароитда амалга оширилдиким, Шимолий Корея охирги ойлар давомида бир неча маротабалар минтақада Америка ва унинг иттифоқчилари (Япония ва Жанубий Корея) амалиётларининг оқибатлари ҳақида огоҳлантириш берди.
Америка Шимолий Корея таҳдидлари деб атаган таҳдид билан қарши курашиш учун Америка 28 минг 500 ҳарбий кучларини Жанубий Кореяда жойлаштирган.
Икки Кореянинг уруши 1953 йилда оташкесимни тўхтатиш билан охирга етди, аммо икки томон ўртасида тинчлик шартномаси имзолангани йўқ. Бинобарин қўшни иккита мамлакат техник нуқтаи назаридан уруш вазъиятида турибди.