Толибон томонидан Афғонистон пойтахтини қамал қилиш ҳақидаги миш-мишлар рад этилди
(last modified Thu, 23 Jul 2020 11:43:41 GMT )
июл 23, 2020 16:43 Asia/Tashkent
  • Толибон томонидан Афғонистон пойтахтини қамал қилиш ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Толибон гуруҳи томонидан Кобул шаҳри қамал этилгани ҳақидаги иддаоларни асоссиз, деб билди.

 ОВО хабар агентлигининг берган хабарига кўра, Ториқ Ариан пайшанба куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри Толибон гуруҳи томонидан қуршовда эмаслигини ва афғон ҳукумати кучлари назорати остида эканлигини таъкидлади.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Хавфсизлик ва Мудофаа кучлари Кобул атрофи ва унинг ичидаги вазъиятни назорат остига олганини ва Толибон гурўҳи пойтахтга таҳдид соладиган кучга эга эмаслигини маълум қилди.

 Афғонистон расмийси ушбу мамлакат ҳукумати Толибон гуруҳига қарши курашни давом эттиришни истамаслигини ва ҳужум сўнгги чора эканлигини ва агар Толибон гурўҳи бу ишни давом этирса, Хавфсизлик кучлари ҳимоядан ҳужумга ўтишини таъкидлади.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ИШИД террорчилик гуруҳи ҳукумат кучларига қилган таҳдидга ишора қилиб, ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари мамлакатнинг кўп қисмида қатағон қилинган ва ҳибсга олинган бўлса ҳам, ИШИД террорчи гуруҳи на фақат Афғонистон, балки бутун дунё учун таҳдид эканлигини эслатиб ўтди.

Ёрлиқ