Толибон гуруҳининг озод этилган маҳбуслари уруш майдонига қайтишмоқда
(last modified Sat, 25 Jul 2020 08:16:47 GMT )
июл 25, 2020 13:16 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳининг озод этилган маҳбуслари уруш майдонига қайтишмоқда

Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши наттоғи Толибон гуруҳининг озод этилган маҳбуслари уруш майдонига қайтишган, деб айтди.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Жовид Файсал жума куни озод этилганларидан кейин ҳеч қачон уруш майдонига қайтмаймиз деб ваъда берган Толибон гуруҳи маҳбуслари, афсуски ушбу гуруҳнинг озод этилган айрим маҳбуслари берган ваъдаларига қараб амал қилмаяпти, деб қўшимча қилди.

Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгаши матбуот котиби Толибон гуруҳидан озод этилган маҳбусларнинг  уруш майдонига қайтишларини тўхтатишга, душманликларни тўхтатиш ва зудлик билан афғонлараро музокараларни бошлашга чақирди.

  Афғонистон Мудофаа вазирлиги раҳбари Асадуллоҳ Холид ўтган куни уруш майдонига Толибон гуруҳининг бир қатор озод этилган маҳбусларнинг қайтиши ҳақида хабарлар олганига қарамай, афғонлараро музокаралар бошланиши учун давлатнинг яхши ниятда бўлиши мақсадида Толибон гуруҳи маҳбусларни озод этиш жараёни давом этади, деб таъкидлади.

 Аммо Толибон гуруҳи эса, озод этилган маҳбуслар уруш майдонига қайтмасликлари учун ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаради, деб таъкидламоқда.

Ёрлиқ