Россия: Яқинда космосда ўтказилагн ҳарбий синов таҳдид туғдирмади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия ва Американинг иддаоларини рад этиб, Россиянинг космосда ўтказилган синови ҳеч қандай таҳдидга эга эмасди ва халқаро қонунларга мувофиқ эди, деб эълон қилди.
Ирна ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни баёнот бериб, Россия космик агентлигининг 15 июлда ўтказилган синови бошқа космик ускуналарга ҳеч қандай таҳдид солмаганлигини ва ҳеч қандай халқаро стандартлар ва қонунларни бузмаганлигини қўшимча қилди.
Россия ҳукуматининг бу ташкилоти, шунингдек, Россияга қарши иддаоларни баён этган АҚШ ва Буюк Британияни ташвиқотий иддаолар қилмасдан профессионал ёндошиб музокаралар столига утиришга чақирди.
Яқинда АҚШ космик қомондолиги Россиянинг космосда ноқонуний сунъий юлдошга қарши қуролни синовдан ўтказганига оид далиллар борлигини айтди.
АҚШ космик қомондонлиги, шунингдек, 2020 йил феврал ойида Россия сунъий юлдоши Америка сунъий юлдошига таҳдид соладиган тарзда яқинлашаётганини эълон қилганди.