Европада террорист маҳбусларнинг мисли кўрилмаган даражада кўпайиши
https://parstoday.ir/uz/news/world-i53667
Ўтказилган янги тадқиқотлар натижасига кўра, Европада террорист маҳбусларнинг сони кенг кўламда кўпаймоқда.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июл 26, 2020 12:12 Asia/Tashkent
  • Европада террорист маҳбусларнинг мисли кўрилмаган даражада кўпайиши

Ўтказилган янги тадқиқотлар натижасига кўра, Европада террорист маҳбусларнинг сони кенг кўламда кўпаймоқда.

Лондоннинг Кингс Коллежидаги Халқаро экстремизни ўрганиш маркази (ICSR) томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, минг йилликнинг бошидан бери Европа қамоқхоналарида терроризм билан боғлиқ жиноятларда айбланиб маҳкум қилинганлар сони мисли кўрилмаган даражада кўпайишга дуч келди.

 Ушбу таҳлилий ҳисоботга кўра, Европадаги маҳбусларнинг 82 фоизи террорчилик актларига алоқадордир.

Ҳисоботда айтилишича ўрганилган давлатлар орасида маҳбуслар сонининг учдан бири, яъни 1405 кишидан 549- та билан Франция биринчи, 329 маҳбус билан Испания иккинчи, Буюк Британия 238 маҳбус билан учинчи ва Белгия эса 136 маҳбус билан тўртинчи ўринда.

Швеция, Голландия, Норвегия ва Дания турли статистик маълумотларни қайд этган, Греция ва Германияда эса аниқ статистик маълумотлар йўқ.

Ғарбнинг террористик гуруҳларни жиҳозлаш ва уларга ёрдам беришдаги ролини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги пайтда Европа қамоқхоналари террорчилар марказига айланиб, Европанинг терроризмга қарши кураш сиёсати кескин танқид қилинмоқда.