Толибон гуруҳи Америкага огоҳлантириш берди
(last modified Mon, 27 Jul 2020 06:47:24 GMT )
июл 27, 2020 11:47 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Америкага огоҳлантириш берди

Толибон гуруҳининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Америкага агар белгиланган вақтда ишғолгарлар Афғонистонни тарк этмасалар, бу гуруҳ куч ишлатади,-деб огоҳлантириш берди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Мулло Абдулғани Бародар бу ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, Америка ва ушбу гуруҳ ўртасида парданинг орқа томонида келишилган келишувни рад этиб, агар хорижий ҳарбийлар Қатар шартномаси асосида келишилган вақтда, яъни 2020 йил март ойининг охиригача Афғонистонни тарк этмасалар, Толибон гуруҳи керакли қарорни қабуол қилади,-деб айтди. 

Мулло Бародар Афғонистонда қудратни ўз ихтиёрига олиш учун Толибон гуруҳининг сайъ-ҳаракат қилаётгани ҳақидаги саволга жавобан Толибон гуруҳи қудратни қўлга олиш пайида эмас ва афғонлараро музокаралар ва келишувлар асосида Афғонистонда исломий тизим ташкил этилган вақтда ҳар бир афғон ушбу мамлакатга хизмат қилиш ҳаққига эга бўлади,-деб қўшимча қилди. 

Толибон гуруҳининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари шунингдек, Афғонистон билан қўшни мамлдакатлар, шу жумладан Эрон Ислом Жумҳурияти билан ҳамкорлик қилиш ҳақида бу гуруҳ ушбу мамлакатлар билан қўшничилик ҳусни нияти ва яъши алоқада бўлишни хоҳлайди,-деб эслатиб ўтди. 

Ёрлиқ