Толибон ҳужумларида 3500 нафардан ортиқ афғон ҳарбийлари ҳалок бўлган
Афғонистон президенти Қатарда АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган келишувдан кейин бу гуруҳ ҳужумларида 3 минг 560 нафар давлат ҳарбийларини ҳалок бўлганини тасдиқлади.
ИРНАнинг хабар беришича, кеча Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кобулда 40 мамлакат ва Халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган " СОМ" номли Афғонистонда ёрдам етказувчи давлатларнинг 3- чи йиғилишида Толибон ҳужумларида 6 минг 781 нафар ҳам жароҳатланган деб қўшимча қилди.
Афғонистон президенти шунингдек, Кобул давлати АҚШ ва Толибон ўртасида келишувни имзоланиши билан Толибон гуруҳини тинчлик томон одим ташлашига умид қилганди, аммо бу гуруҳ урушни давом эттирди деб аниқлик киритди.
Ашраф Ғани Афғонистон давлати яқинда Толибон гуруҳининг 5 минг нафар аъзоларини қамоқхоналардан чиқариш ваъдасини бутунлай бажаришини таъкидлаб, келаси ҳафта афғонлараро музокараларни бошлашга тайёр бўлишини ҳам маълум этди.
Ғани кеча Қурбон ҳайити муносабатида Толибон гуруҳи томонидан эълон этилган 3 кунлик оташкесимни олқишлади.
Эслатиб ўтамиз Толибон гуруҳи ва АҚШ ўтган февраль ойида Афғонистонда кескинликлар ва ҳужумларни камайтириш мақсадида ўз таъбири билан тинчлик келишувини имзолашганди.