Украина ҳалокатга учраган самолёт ҳақидаги Эроннинг конструктив мулоқотини олқишлади
Украина ТИВ раҳбари ҳалоктага учраган самолёт ҳақидаги Эрон делегациясининг музокараларини конструктив эканлигини таъкидлаб, товон пулини тўлаш тўғрисида маълумот беришдан воз кечди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 чи йил 8 январь куни Теҳрон яқинида қулаган Украина самолётининг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлганди.
Самолётдаги аксарият мусофирлар Эрон фуқаролари ҳамда турли мамлакатлар фуқаролари вакиллари бўлган.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Украина ТИВ раҳбари Дмитро Кулеба Эрон ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралар шаффоф муҳитда 11 соат давом этди деб эълон қилди.
Пайшанба куни, Эрон ва Украина делегациялари Украина Халқаро авиакомпаниясига тегишли бўлган Boeing 737 ҳалокати тўғрисида музокаралар ўтказганди.
Бундан олдин ҳам Украина президенти Владимир Зеленский Эроннинг .ҳалокатга учраган самолётининг қора қуттисини Францияга юбориш қарорини олқишлаганди.