Бостон марафони ҳужумчисига чиқарилган ўлим ҳукми бекор қилинди
АҚШ федерал апелляция суди Бостон марафонида портлаш содир этганликда гумон қилинган Dzhokhar A. Tsarnaev га нисбатан чиқарилган ўлим жазосини бекор этган.
Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, АҚШ апелляция суди Жохар Тсарнаевга нисбатан чиқарилган ўлим жазосини бекор қилиб Бостонда портлашлар содир қилишда айбланган шахс учун янги суд ва жазо тайинланишини сўради. Судяга кўра Жоҳар Тсарнаев қамоқда бўлади.
Бостон марафонида бомба қўйишда гумонланган шахсга нисбатан чиқарилган ўлим жазоси шу ҳолда бекор этилмоқдаки, унинг адвокатлари суд муҳокамаси аввалида Жохар Тсарнаев ва унинг акаси Бостондаги марафон чоғида портлашлар содир этган, аммо улар кейинроқ Тсарнаевниг айби ва жинояти акасига кўра анча камроқ эканлигини тасдиқладилар.
Бостон марафонидаги портлашларда асосий рол ўйнаши айтилган Тсарнаевнинг акаси Темирланд Тсарнаев 2013 чи йилда портлашлардан бир неча кун ўтиб, полиция билан тўқнашувда отиб ўлдирилганди.
Эслатиб ўтамиз АҚШда 2001 чи йил 11 сентябридан кейин энг йирик теракт бўлган 2015 чи йилдаги Бостон портлашида 3 киши ҳалок бўлиб 264 нафар жароҳатланганди.