Путин: Россияда COVID-19 га қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди
(last modified Tue, 11 Aug 2020 09:34:51 GMT )
август 11, 2020 14:34 Asia/Tashkent
  • Путин: Россияда COVID-19 га қарши биринчи вакцина рўйхатга олинди

Россия президенти Россияда коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатга олинганини эълон қилди

Менга маълум бўлишича, бугун эрталаб дунёда биринчи янги коронавирус инфекциясига қарши вакцина рўйхатдан ўтказилди”, - деди у ҳукумат аъзолари билан йиғилишда. РИА Новостига таяниб Спутник сайти хабар берган.

У коронавирусга қарши вакцина устида иш олиб борганларга миннатдорчилик билдирган ва бу бутун дунё учун муҳим қадам эканини қайд этган.

Шунингдек, Россия етакчиси қизларидан бири коронавирусга қарши ушбу вакцина билан эмланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар марказида ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатдан ўтказилиши кутилаётгани абар қилинганди.