АҚШ вакили Помпеонинг Эрон ҳақидаги ёлғон сўзларини танқид қилди
(last modified Wed, 12 Aug 2020 11:26:40 GMT )
август 12, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  • АҚШ вакили Помпеонинг Эрон ҳақидаги ёлғон сўзларини танқид қилди

АҚШ конгрессининг етакчи аъзоси мамлакат ТИВ раҳбари Эронга қарши ёлғон фавқулодда ҳолат эълон қилиб, Арабистонга миллиардлаб доллар маблағида қурол-яроқларни сотиш шароитини муҳаё этган деб таъкидлади.

Ҳил ахборот сайтининг хабар қилишича,  АҚШ конгресси демократик партия етакчи масъули  мамлакат ТИВ Бош инспекцияси идораси ҳисоботига таяниб, конгресс розилигисиз Саудия Арабистонига 8 миллиард доллардан ортиқ қурол- аслаҳа сотилишини оқлаш учун Эронга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилган деб изоҳлади. 

Элиот Ангел ўз сўзларида  давлат котиби Майк Помпео  бу хусусда фавқуллода ҳолат эълон этишни суистеъмол қилган деб қўшимча қилди. 

АҚШ конгрессининг ушбу етакчи  масъули шунингдек Майк Помпео Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларига қурол- яроқни конгресс розилигисиз сотиш ваколатини суиистемол қилган деб аниқлик киритди 

Трамп давлати  Эронга қарши фавқулодда ҳолатни иддао қилиб  АҚШ конгрессини алдаши билан  Арабистон ва БААга миллиардлаб доллар малағида қурол-яроқ сотиш йўлини текислади ва  Ямандаги бу режимларини ўта кўп жиноятларига шерик бўлди.

АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ишдан бўшатилган АҚШ ТИВининг собиқ бош инспектори Стив Линик  яқинда ишдан бўшатилганини Эронга қарши фавқулодда ҳолат эълон қилингани ва Ол Саудга қурол сотиш мавзуларида тадқиқот олиб боргани сабаб бўлганини фош этди.