август 15, 2020 11:45 Asia/Tashkent
  • Россия ва Хитой  АҚШнинг Эронга қарши резоолюциясини мағлуб бўлгани ҳақида баёнот бердилар

Россия ва Хитойнинг БМТдаги доимий ваколатхоналари, жума куни кечаси АҚШнинг Эронга қарши резолюцияси Хавфсизлик кенгашида натижасиз қолганлиги тўғрисида алоҳида баёнотлар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ўз баёнотида Хавфсизлик кенгашда АҚШнинг Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш  резолюциясига қарши овоз берганига ишора қилиб, Россия АҚШ ҳукуматининг Эронга қарши резолюцияси лойиҳасига қарши овоз берди, чунки бу лойиҳа Хавфсизлик кенгашнинг 2231 сонли резолюциясининг аниқ бузилиши эди дея қўшимча қилди.

БМТдаги Хитой ваколатхонаси ҳам тарқатган баёнотида,   Пекин давлатини АҚШнинг Эронга қарши қурол эмбаргоси мулдатини узайтириш резолюциясига зид овоз берганига тўхталиб, АҚШ тақдим этган лойиҳа мажбурланиш ва зўровонликнинг намунаси эди дея изоҳлади.

БМТдаги Хитойнинг доим ваколахонаси шунингдек, АҚШнинг Хавфсизлик кенгашдаги мағлубияти бирёқлама сиёсатларни дунё миқёсида рад этилиши ва ҳеч қачон амалга ошмайдиганини кўрсатди дея қўшимча қилди.

Хитойнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси Хавфсизлик кенгашнинг аксарият аъзоларини Халқаро ядровий келишув ва 2231 сонли резолюцияни ҳимоя қилиш зарур деган ақидага эга бўлганини таъкидлаб, агар  АҚШ Эронга қарши санкцияларни қайтаришга ҳаракат қилса, у барибир муваффақиятсиз бўлади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ