Исломобод давлати Ҳиндистон ва Афғонистонга нисбатан айблов эълон қилди
(last modified Wed, 19 Aug 2020 10:24:39 GMT )
август 19, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Исломобод давлати Ҳиндистон ва Афғонистонга нисбатан  айблов эълон қилди

Покистон давлати тарқатган баёнотида, Ҳиндистон ва Афғонисон разветка ташкилотларини Исломобод давлатига қарши террорчилик гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишда айблади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун Покистон хавфсизлик ташкилотлари террорчилар Ҳиндистон ва Афғонистон разветка идоралари билан ҳамкорликда Покистон ҳарбийларига қарши амалиёт ўтказишмоқда деб эълон этди.

Покистон давлати террорчи гуруҳларнинг Ҳиндистон ва Афғонистон махсус хизматлари билан махфий алоқалари фош этилган деб иддао қилмоқда.

Хабарга биноан, 16 август куни Афғонистоннинг Пактико минтақасида Жамоатул -Аҳрор ва Ҳизб-улаҳрор, ҳамда  Покистонинг Толибон террорчи гуруҳлари ва Афғонистон-Ҳиндистон разветка  вакиллари ўртасида қўшма йиғилиш ўтказилган.

Йиғилиш қатнашувчилари Покистоондаги  нотинчликларни кенгайтириш йўлларини кўриб чиқиб,  бу масала Афғонистон ва Ҳинистон разветка идоралари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиришган.