Нью-йоркда Россия консуллиги атрофида хавфсизлик чоралар кучайтирилди
(last modified Thu, 20 Aug 2020 08:33:51 GMT )
август 20, 2020 13:33 Asia/Tashkent
  • Нью-йоркда Россия консуллиги атрофида хавфсизлик чоралар кучайтирилди

Россиянинг Нью-йорк шаҳридаги консуллиги атрофида консуллик биносига ҳужум қилинганидан кейин хавфсизлик патрул ҳаракати янада кучайган.

АҚШ Давлат департаменти, чоршанба куни қилган баёнотида, Нью-йорк полицияси ходимлари ҳужумга учраган дипломатик марказ атрофида хавфсизлик патрул ҳаракатлари кучайтирган деб  эълон этди.. 

Олдинроқ Россия консуллиги аввалги кунларида номаълум шахс автомобилларига ва ушбу дипломтик  ваколатхона биносига тош отганини эълон қилганди.

Нью-йоркдаги Россия консуллиги ходимларининг сўзларига кўра, бу одамнинг кимлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо у тошни отишида инглиз тилида қўрқитиб қичқиган ва ходимларни ўлдириш билан таҳдид қилган.

Полиция дастлаб бу одамни ҳибсга олди кейинроқ уни қўйиб юборди, аммо у Нью-йоркдаги Россия консуллигига тош отишни давом триди.

Россия дипломатларига кўра, жиноятчи қўлга олинган кунида ҳам рус дипломатларини ўлдириш билан таҳдид қилган.