Макрон Путиннинг таниқли мухолифини қўллаб-қувватлади
Франция президенти ўтказилган матбуот анжуманларидан бирида, Путин давлатига мухолифини сиёсий бошпанаҳ бериш учун Париж тайёр эканини эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Ангела Меркел пайшанба куни ўтказилган муштарак конфренцияда Россия президенти Владимир Путиннинг таниқли мухолифи Алексей Навалнига тиббий ёрдам кўрсатиш учун тайёр эканликларини эълон қилишди.
Макрон Навалний эҳтиёж сезадиган, жумладан сиёсий бошпанаҳ бериш каби ҳар қандай кумак беришга тайёрдир, деб айти.
Меркел ҳам Навалнийнинг қандай касаллиги ва комага кетгани сабабини аниқлаш учун Германиянинг талабини баён этиш зимнида биз эшитганларимиз жуда мавҳумдир. Бу ишга шаффофлик киритилиши керак, деб қўшимча қилди.
Путиннинг сиёсатларига мухолифат этган Алексей Навалний пайшанба куни унинг атрофидаги одамларнинг иддаоларига кўра заҳарланиш сабабли комага тушиб қолган.
44 ёшли Навалний Россияда турли қонуний ёки ноқонуний норозилик митингларида қатнашган, ёки Путиннинг мухолифларини ҳукумат сиёсатига қарши намойишга таклиф қилгани боис уни Ғарб ОАВ-ларида энг таниқли мухолифат вакилига айлантирган "Янги Россия" партиясининг етакчисидир. ОАВ уни ўзига хос тарзда ёритади, аммо унинг яхши ҳаёти ва фарзандларининг Америкада таҳсил олиши туфайли ў Россия жамиятининг кўпчилиги томонидан қабул қилинмаяпти.