Афғонистонда шаҳидлар сардори Ҳусайн (а) азодорлик маросими ўтказилмоқда
Афғонистоннинг пойтахти Кобул шаҳрида Абу Абдуллоҳ Ҳусейн ошиқларининг азадорлик маросими ӯтказилди.
ИРНА-нинг жума куни берган хабарига кўра, ҳар йили Афғонистонда, хусусан, мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида аҳли-байтни севувчи мусулмонлар Имом Ҳусайн (а) ҳамда вафоли ёронлари учун азодорлик маросимлари ӯтказадилар.
Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошлаб такя, ҳусайния ва масжидларга ташриф буюриб, Карбало воқеалари шаҳидлари учун мотам тутган Кобулдаги азодорлар пайшанба куни кечқурун байроқ кӯтариш маросимини ўтказдилар.
Афғонистоннинг турли шаҳарлари, жумладан, Кобул аҳолиси хавфсизликка таҳдиддан хавотирларига қарамай, ўтган йилги каби, бу йил ҳам Имом Ҳусайн (алайҳиссалом) ва Карбалонинг бошқа шаҳидлари учун саломатлик тўғрисидаги протоколларга риоя қилган ҳолда азадорлик қилишди.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги шунингдек, Кобулда азадорларга ҳужум қилишни режалаштирган олти террорчи, жумладан бир аёлни қўлга олганини маълум қилди.