АҚШ қўшинлари қўмондони: қуролли кучлар сайлов можароларида аралашмайди
(last modified Sat, 29 Aug 2020 07:44:32 GMT )
август 29, 2020 12:44 Asia/Tashkent
  • АҚШ қўшинлари қўмондони: қуролли кучлар сайлов можароларида аралашмайди

АҚШ армияси қўшма штаби раиси Марк Мейли ўз сўзларида қуролли кучлар ноябрдаги сайлов жараёнида ёки мамлакатдаги сайлов можаросини ҳал қилишда рол ўйнамайди де айтди.

Ройтерз ахборот агентлиги хабар қилишича, генерал Mark Milley АҚШ намояндалар мажлиси демократик паритясининг икки аъзоси, Elissa Slotkin ва Mikie Sherrill га ёзган жавобида қонунга кўра,  сайловнинг айрим жиҳатлари бўйича низо юзага келса,  армия эмас, балки АҚШ конгресси ва ё судлари бу низоларни ҳал қилишга вазифадлар дея таъкидлади.

Аввалроқ Пентагон ҳам АҚШ констициясига асосан,  мамлакат ҳарбийларига сиёсий  ва ё ки сайлов можароси ҳаками сифатида ҳеч қандай рол белгиланмагани ҳақида эълон қилган эди.

Пентагоннинг айрим собиқ юқори лавозимли расмийлари президент Дональд Трамп ҳарбийларни сиёсийлаштирмоқчи эканлигидан хавотир билдирди.

Дональд Трапм қора танли фуқаро Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилганига сабаб норозилик намойишлар бошлаган эътирозчиларни бостириш мақсадида шаҳарларга ҳарбий кучларни юбориш билан таҳдид этганидан кейин, хавотирлар яна авж олди.

Трамп шунингдек сайловларда сохтакорликлар бўлиши мумкинлигини айтди, аммо шу ҳолда  сайлов натижаларини қабул қиласиз- ми деган саволга жавоб беришдан бош тортди.