сентябр 02, 2020 13:40 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати томонидан Толибон маҳбусларни озод қилиш мавзусидаги жанжаллар давом этмоқда

Афғонистон ҳукумати қолган 320 нафар Толибон аъзоларидан яна 200 нафарини озод қилган.

Тасним ахборот агенлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон давлати  қамоқхоналарида сақланаётган  320 нафар  толибонлардан 153 нафарини  озод қилганини эълон этди.

Афғонистон ҳукумати икки кун олдин ҳам Толибон гуруҳининг 47 аъзосини озод қилганди ва эндиликда қамоқхоналарда сақланаб келган 320 нафар Толибон аъзоларидан жами 200 нафари озодликка чиқарилган.

Афғонистон ҳукуматидаги манбаларга кўра, 120 маҳбус ҳам афғонлараро музокараларни бошланашидан олдин озод қилинади.

Бу қамалганлар ўта хавфли 400 нафар маҳбуслар орасида эдилар.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон яқинда музокараларни бошлашга келишиб олди, аммо музокаралар ҳали бошланмаган.

 

Ёрлиқ