Меркель " Норд стрим" лойиҳасини ижро этишни давом эттиришни таъкидлади
Германия канслери, " Шимолий оқим 2" газ қувури лойиҳасини якунлаш зарурлигини таъкидлади.
Шпигель нашриясининг хабар қилишича, Ангела Меркель Meklenburg-Vorpommern штатига ташрифи чоғида Гермнания давлатини ушбу газ лойиҳасини мукамаллаштириш ва ривожланириш қарорига келганини таъкидлаб, АҚШ томонида ушбу газ лойиаҳасида қатнашувчи томонларга нисбатан санкция қўллашга тўхталиб, бизлар шундай экстратерриториал санкцияларни ноқонуний ҳисоблаймиз деб таъкидлади.
Германия канслери ушбу лойиҳани Германия давлати учун ўта муҳим деб баҳолади.
Норд стрим лойиҳаси Россиядан Германияга Ботлиқ денгизи орқали йиллида икки йўналишда 55 миллиард кубометр газ экспорт қилиш имкониятига эга лойиҳа бўли ҳозирда амалга оширилмоқда.
Ушбу газ қувурини қуришида Россиянинг "Gazprom" компанияси масъул бўлиб, ушбу лойиҳада Европа компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда.