сентябр 04, 2020 18:00 Asia/Tashkent
  • Греция расмий равишда НАТО воситачилигида Туркия билан музокаралардан воз кечади

Туркия давлатини Афина - Анқара музокараларини ўтказиш учун НАТО ташаббуслари ва саъй - ҳаракатларини олқишлашиши била ир пайтда, Юнонистон /Греция/ Бош вазири Юнонистонга қарши Туркия таҳдидларини давом этаётгани сабаб бу музокаралардан воз кечишини маълум этди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Греция Бош вазири Кариёкас Митсотокес ўз сўзларида, Юнонистон ва Туркия ўртасидаги музокараларни бошлаш учун аввало Анқара давлати Афинага қарши таҳдидларини бир четгаа қўйиши лозим деб таъкидлади.

Греция Бош вазирининг изҳороти шу ҳолдадирки, аввалроқ Анқара давлати ушбу музокараларни мамнуният билан қабул қилди ва Афинани НАТОнинг  Ўрта ер денгизидаги кескинликни камайтириш бўйича музокаралар режасини қўллаб -қувватлашга чақирди.

Сўнгги ҳафталарда Туркиянинг минтақадаги бурғулаш ва қазиш ишлари туфайли Ўрта ер денгизи шарқидаги зиддиятлар кучайган.

Юнонистон ва айрим Европа давлатлари эса Туркиянинг ҳатти-ҳаракатини ноқонуний ҳамда кескинликларни ошишига замин яратишини таъкидлаб, Анқара бу ишларнинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантиришмоқда.

Аммо Туркия эса фақат Эгей, Қора денгиз, Ўра ер денгизидаги ўз ҳаққи ва ҳуқуқини таъминлашаётганини таъкидламоқда.

Ёрлиқ